Камондан ва пара камондан отиш спорт тури бўйича Ўзбекистон кубоги мусобақасига старт берилди

CHERY AUTO

Бугун Фарғона вилояти футбол мактабида камондан ва пара камондан отиш спорт тури бўйича барча ёш тоифаларида Ўзбекистон кубоги мусобақаларига тантанали старт берилди

Tecno

Мазкур нуфузли мусобақада республикамизнинг турли ҳудудларидан етиб келган тажрибали спортчилар ва ёш истеъдод эгалари ғолиблик учун ўзаро куч синашмоқда.

Мусобақалар қуйидаги масофаларда ташкил этилган:

70 метр – катталар (эркаклар ва аёллар), ёшлар (ўғил ва қизлар);
60 метр – ўсмирлар (ўғил ва қизлар);
30 метр – кичик ўсмирлар (ўғил ва қизлар).

 Беллашувлар 27 сентябр кунига қадар давом этиб, энг кучли спортчилар аниқланади ва улар Ўзбекистон кубоги совриндорлари сифатида тақдирланадилар.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию