Каннаваро: Ўзбекистоннинг муаммоларини олдиндан айтганман
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро 2026 йилги жаҳон чемпионатида жамоа кўрсатган натижалар ва мавжуд муаммолар ҳақида фикр билдирди. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳ босқичида уч ўйин ўтказиб, барчасида мағлубиятга учради. Футболчиларимиз Португалияга қарши баҳсда 0:5 ҳисобида енгилган бўлса, Колумбия ва Конго Демократик Республикаси футболчиларига бир хил — 1:3 ҳисобида ютқазди.
- Саккиз-тўққиз ой олдинга қайтиб қарасак, ўшандаёқ жамоадаги муаммолар ва футболчиларимизнинг даражаси ҳақида гапирганман.
Суҳбатларимиз марказида доим ўйин интенсивлиги турарди — футболчилар юқори суръатда ҳаракат қилиши шартлигини қайта-қайта таъкидлаб келдик. Жаҳон чемпионатида ўйин темпи жуда юқори бўлишини яхши билардим.
Эҳтимол, кўпчилик мундиалда биз бундай қийинчиликларга дуч келмаймиз, деб ўйлаган бўлиши мумкин, лекин мен бундан олдиноқ бу ҳақда огоҳлантирган эдим, — деди италиялик мутахассис.

Фикрлар