Канте АПЛга қайта оладими?
"Евро-2024"даги ўйини билан ҳали ҳам топ даражада эканлигини барчага эслатиб қўйган Н'Голо Канте учун бир нечта Европа клублари курашга киришди. Айни пайтда ярим ҳимоячини ўз таркибига қўшиб олиш учун жиддий ҳаракат қилаётган клуб бу "Вест Хэм"дир.
Фабрицио Романо хабар беришича, "Ал-Иттиҳод" Кантени қўйиб юбормоқчи эмас. Яқиндагина жамоага бош мураббий бўлган Лаурент Бланк ҳам французни қолишини истайди ва лойиҳани у билан давом эттиришни режа қилган.
Аввалроқ, 33 ёшли футболчига "Вест Хэм" қизиқиш билдираётгани борасида хабар берган инсайдернинг Уиль Анвин маълум қилишича, Н'Голо АПЛга қайтишга тайёр. У "болғачилар" билан келишиб олиши қийин бўлмайди. Трансфер эса 20 миллион фунт стерлингга амалга ошиши мумкин.
Хулен Лопетеги узоқ вақтдан бери Кантениинг мухлиси ҳисобланади. У "Реал"да ишлаб юрган пайтида ҳам ярим ҳимоячи билан шартнома имзолашга уриниб кўрган.
2015 йили "Лестер"га ўтиб, 8 йил Премьер-лигада тўп тепган футболчи "тулкилар" билан АПЛни қўлга киритган бўлса, "Челси"да Чемпионлар лигаси ва Европа лигаси ғолибига айланган. Энди у яна ушбу чемпионатга қайтишни истамоқда, лекин Саудия клубини кўндириш қийин масала.
Фикрлар