Кападзе "Навбаҳор"ни танлаш сабаби ва Каннаваро ҳақида фикр билдирди

CHERY AUTO

“Навбаҳор” клубига бош мураббий этиб тайинланган Темур Кападзе айни пайтда Ўзбекистон Футбол ассоциацияси (ЎФА)нинг Миллий футбол марказида жамоа билан машғулотлар олиб бормоқда. Sports.uz сайти “лочинлар”нинг янги мавсумга тайёргарлик жараёнларидан репортаж тайёрлади. Унда Кападзе нега айнан “Навбаҳор”ни танлагани ва Фабио Каннаваро унда қандай таассурот қолдирганини очиқлади.

Tecno

"Бошқа клублардан ҳам таклифлар бор эди. Ҳозир нега уларнинг таклифини қабул қилмаганимни айтишнинг фойдаси йўқ. “Навбаҳор” икки йилдан бери менга қизиқиш билдириб келаётганди. Раҳбарият билан ҳам гаплашдик. Лекин жамоани бошқаришимга асосий сабаб бўлган омил — мухлислар бўлди. Чунки уларнинг хоҳиши жуда юқори эди. Шу сабабли таклифни қабул қилдим.

Каннаваро менда яхши таассурот қолдирди. У яхши инсон ва ўз ишини жуда яхши билади. Менимча, ҳеч қандай муаммо йўқ. Унинг фаолиятига омад тилайман", — деди Кападзе.

Tўлиқ интервьюни Sports.uz'нинг YouTube каналида томоша қилишингиз мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!