Кападзе нега маълум бир вақт Каннаваронинг ёрдамчиси сифатида ишлаганини тушунтирди
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Темур Кападзе Индонезияга ташрифи чоғида маҳаллий “Гаруда ТВ”га берган интервьюсида нега маълум вақт давомида Фабио Каннаваронинг ёрдамчиси сифатида фаолият юритганини тушунтирди.
"Фабио Каннаваро келганидан сўнг мен раҳбарият билан гаплашдим. Терма жамоага тезроқ мослашиши учун Каннаварога иккита йиғинда ёрдам бераман. Мен эса алоҳида фаолият юритишни афзал кўрдим. Ўз устимда кўпроқ ишлаганим маъқул, деб уларга айтдим. Раҳбарият буни тўғри қабул қилиб, рози бўлди", — деди Кападзе.



Фикрлар