Каратэчиларимиз делегациямизга иккита медал тақдим этди

CHERY AUTO

Хабарингиз бор, Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида VI Ислом Бирдамлиги ўйинлари бўлиб ўтяпти.

Tecno

Каратэ баҳсларида дастлабки медал қўлга киритилди. -50 кг вазн тоифасининг финалида Гулшан Алимардонова эронлик рақибига имкониятни бой берди ва кумуш медал билан кифояланди.

Яна бир вакиламиз Севинч Раҳимова эса Ўзбекистон делегациясига навбатдаги олтин медални тақдим қилди. -55 кг вазн тоифасида қатнашган ҳамюртимиз финалда марокашлик спортчидан устун келди.

Бу ҳақда МОҚ хабар бермоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!