Каримни Англияга олиб кетишади
Дортмунднинг “Боруссия” клуби ҳужумкор футболчиси Карим Адейеми фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириш имконига эга бўлди.
Sky Germany нашрининг маълум қилишича, 22 ёшли ўйинчи хизматига Англиянинг икки гранди – “Ливерпуль” ва “Челси” кўз тикмоқда. Ҳар икки клуб трансферни тўлиқ амалга оширмоқчи.
Аввалроқ, Туриннинг “Ювентус” клуби истеъдодли чарм тўп устасини бир мавсумга ижарага беришни сўраётган эди.
Карим Адейеми якунланган мавсумда дортмундликлар сафида 34 та учрашувда қатнашиб, бешта гол ва иккита ассист муаллифи бўлди.
Ҳужумкор футболчининг “Боруссия” билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзигача тузилган ва унинг трансфер суммаси 28 миллион еврони ташкил қилмоқда.
Фикрлар