Каримни сотамиз, оладиган борми?
Германиянинг машҳур клубларидан ҳисобланган “Вердер Бремен” раҳбарияти ёш футболчи Карим Кулибали бўйича таклифларни кўриб чиқишга тайёр эканини маълум қилди.
Маълумотларга кўра, “Челси” футболчига жиддий қизиқиш билдирмоқда ва уни келаси трансфер ойнасида таркибга қўшиб олишни истамоқда.
“Вердер Бремен” раҳбарияти эса яхши таклиф тушса, Кулибалини сотиш вариантини инкор этмаяпти. Клуб футболчининг бозордаги қиймати ошиб бораётганини ҳисобга олмоқда.
Кулибали ушбу мавсумдаги ўйинлари билан кўплаб клублар эътиборини тортди. Унинг тезлиги, техникаси ва ҳужумдаги ҳаракатлари Европа клублари томонидан юқори баҳоланмоқда.
Ҳозирча расмий музокаралар ҳақида аниқ маълумот берилмаган, аммо ёзги трансферлар даврида ушбу масала янада жиддий тус олиши мумкин.

Фикрлар