Карла Суарес Наварро таслим бўлди

Испаниялик теннисчи Карла Суарес Наварро Париж шаҳрида ўтаётган Франция очиқ чемпионатидаги иштирокини учинчи даврада якунлади.

Карла ушбу босқичда чехиялик Маркета Вондроушовага қарши ўйин ўтказди. Бироқ, испан теннисчиси унда ҳар иккала сетни 4:6 ҳисобида бой бериб қўйди.

Шу тариқа 1/8 финалга чиққан Вондроушова, энди латвиялик Анастасия Севастова, ёки бельгиялик Элизе Мертенс билан беллашади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!