Карло Анчелотти

Ярим ҳимоячи Сами Хедира қишки трансфер ойнасида "Ювентус"ни тарк этиши мумкин.

33 ёшли футболчи туринликлар таркибини қишда эркин агент мақомида тарк этиши мумкин.  Николо Скира маълумотига кўра, Хедира "Эвертон" билан музокараларни бошлаб юборган.

Германиялик футболчининг "Юве "билан шартномаси 2021 йил ёзида якунига етади. Олдинроқ, клуб хавбекга келишувни муддатидан олдин бекор қилиш бўйича таклиф билан чиққан эди.

Хедира "кекса синьора" сафига 2015 йилда "Реал"дан кўчиб ўтган. У ортда қолган вақт мобайнида 99 та ўйинда майдонга тушиб, 21 та гол муаллифи бўлди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)