Каролина Плишкова чорак финалда

Чехиялик теннисчи Каролина Плишкова Дубай шаҳрида ўтаётган мусобақанинг чорак финалига чиқди.

Каролина мусобақанинг иккинчи даврасида испаниялик Карла Суарес Наваррони 5:7, 6:2, 6:4 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Энди у "Dubai Duty Free Tennis Championships - 2018" турнирининг чорак финалида италиялик Сара Эррани  ва германиялик Анжелик Кербер учрашуви ғолибига қарши кортга чиқади.

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!