Каролина Плишкова ҳам ғалаба қозонди
Ads

Чехиялик Каролина Плишкова "Ролан Гаррос" дея ном олган "Катта дубулға" туркумига кирувчи мусобақани ғалаба билан бошлади.

Турнирнинг биринчи даврасида Каролина америкалик Мэдисон Бренглни 6:2, 6:3 ҳисобида таслим қилди ва иккинчи даврага йўл олди.

Шу тариқа Плишкова Париж шаҳрида ўтаётган Франция очиқ чемпионатининг навбатдаги босқичида словакиялик Кристина Куцовага қарши кортга чиқадиган бўлди.