Каролина Плишкова жиддий қаршиликка учради

Чехиялик теннисчи Каролина Плишкова жорий йилги "Уимблдон" турнирининг аёллар ўртасидаги яккалик баҳсларида энг узоқ ўйин ўтказди. 

Каролина 3 соату 17 дақиқа давом этган ўйинда ҳамюрти Каролина Муховага 6:4, 5:7, 11:13 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Шу тариқа чорак финалга йўл олган Мухова энди украиналик Элина Свитолинага қарши кортга чиқади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)