Каролина Плишкова жиддий қаршиликка учради
Zohir2018
Ёш рақибидан бундай ўйин кутмаган эди
Канаданинг Торонто шаҳрида ўтаётган "Rogers Cup" турнирининг чорак финалида чехиялик Каролина Плишкова ўз иштирокини якунлади.
Мазкур босқичда Каролина канадалик Бьянка Андреескуга қарши кортга чиқиб 0:6, 6:2, 4:6 ҳисобида мағлубиятга учради.
Шу тариқа мусобақанинг ярим финалига чиққан Бьянка, энди америкалик София Кенинга қарши рақобатлашади.

Изоҳлар (0)