Каррагер: "Челси" мухлислари натижани ҳозироқ талаб қилади"
Жейми Каррагер "Челси"даги сўнгги йиллардаги вазият ҳақида фикр билдирди.
"Илгари "Челси"да мураббийлар жуда талабчан эди ва доим Чемпионлар лигасини ютишни мақсад қиларди. Мухлислар эса натижани ҳозироқ кўришни хоҳлайди, "Тоттенхэм" ёки "Арсенал"даги каби узоқ муддатли лойиҳаларни эмас.
Ҳатто "Челси" Чемпионлар лигасига чиқа олмаган пайтларда ҳам бошқа совринларни ютиб келган — Европа лигаси, Англия Кубоги, Лига кубоги.
Ҳозир эса ҳаммаси “қурилиш”га боғланиб қолган. Лекин “Челси” мухлислари дарҳол муваффақиятни кутмоқда", — деди Каррагер.
Айни пайтда лондонликлар Англия Премьер-лигаси жадвалида 31 турдан сўнг 48 очко билан 6-ўринни эгаллаб турибди.
Фикрлар