Каррик «Манчестер Юнайтед» базасига етиб келди
«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Майкл Каррик ишдан бўшатилиши ҳақидаги миш-мишларга қарамай, ҳозирча ўз вазифасини давом эттирмоқда.
«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Майкл Каррик жамоанинг машғулот базасига эрталабоқ етиб келди.
Маълумотларга кўра, инглиз мутахассиси сешанба, 27 октябрь куни жамоага машғулот ўтказиши кутилмоқда. Бу орқали клуб атрофида айланаётган ишдан бўшатиш ҳақидаги миш-мишларга қарамасдан, Каррик ҳозирча ўз вазифасини давом эттираётгани кўринмоқда. Аввалроқ «қизил иблислар» раҳбарияти Каррикнинг келажаги юзасидан йиғилиш ўтказиб, муҳим қарор қабул қилиши кераклиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.
«Манчестер Юнайтед» сўнгги пайтларда жиддий инқирозга юз тутди: жамоа кетма-кет икки йирик мағлубиятга учради. Ҳозирги пайтда Каррик бошқарувидаги жамоанинг барча мусобақалардаги ғалабасиз серияси саккизта ўйинга етди.
31 октябрь куни «Манчестер Юнайтед» АПЛнинг тўққизинчи тури доирасида сафарда «Челси»га қарши майдонга тушади.
Изоҳлар (0)