Каррик «МЮ» футболчисини мақтади
Майкл Каррик танқидларга қарамай Диогу Далотни мақтаб, унинг жамоага қўшаётган ҳиссасини юқори баҳолади.
«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Майкл Каррик сўнгги пайтларда кўп танқид қилинаётган ҳимоячи Диогу Далотнинг ўйинини алоҳида таъкидлади.
Якшанба куни «қизил иблислар» яна бир бор ҳимояда ишончсиз ўйин намойиш этишди ва «Астон Вилла»дан тўртта гол ўтказиб юборишди. Иккинчи бўлим бошида Далот ўз жарима майдонида қоида бузди, натижада Жон Макгинн пенальтини аниқ амалга оширди.
«Менга Далот ёқади, унинг жамоа ўйинига қўшаётган ҳиссасини юқори баҳолайман. У майдонда бор кучини беради, турли позицияларда ўйнай олади, чап қанот ҳимоясини ёпиб беради, доим жамоа манфаати учун қўлидан келган барча ишни қилади», – дея Керрикнинг сўзларини журналист Фабрицио Романо келтиради.
Учрашувнинг 66-дақиқасида португалиялик футболчи ўрнини Патрик Доргуга бўшатиб берди. У эса асосий вақт охирида гол уриб, «қизил шайтонлар»ни мағлубиятдан қутқарди. Ўйин 4:4 ҳисобида якунланди.
Изоҳлар (0)