Каррик Рэшфордга имконият бермоқчи
2026 йилги жаҳон чемпионати якунланганидан сўнг Англия терма жамоаси ҳужумчиси Маркус Рэшфорд янги мавсумга тайёргарликни «Манчестер Юнайтед» билан бирга бошлайди.
Футбол инсайдери Фабрицио Романонинг хабар беришича, «қизил иблислар» бош мураббийи Майкл Каррик ҳужумчига ўзини кўрсатиш ва асосий таркиб учун курашиш имкониятини бермоқчи. Шу боис клуб раҳбарияти Рэшфордни сотиш масаласида шошилмасликка қарор қилган. Шу билан бирга, трансфер эҳтимоли тўлиқ ёпилмаган: агар «Манчестер Юнайтед» Европа етакчи клубларидан жиддий таклиф қабул қилса, келишув амалга ошиши мумкин. Аввалроқ 28 ёшли футболчига бир қатор турк жамоалари қизиқиш билдирган, аммо уларнинг таклифлари Маркусни қониқтирмаган.
Рэшфорд 2024 йил декабридан бери «МЮ» сафида майдонга тушмаган. 2025 йил февралдан май ойигача у «Астон Вилла» таркибида ижара асосида ўйнади, ўтган мавсумни эса тўлиқ «Барселона»да ўтказди.

Фикрлар