Карвахаль ўтган мавсумдаги ажойиб ҳаракатлари учун эътироф этилди

  • 24 ноября, 2024, 15:19
  • Jahongir Inomjonov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Дани Карвахаль Испания Футболчилар Ассоциациясидан мукофот қабул қилиб олди. Бу ҳақда ассоциациянинг YouTube саҳифасида маълум қилинди.

Tecno

Испания футболчилар уюшмаси (AFE) "Реал Мадрид" ҳимоячиси Карвахални спорт қадриятларининг ибратли намоёндаси, намунавий футболчи ва янги авлодлар учун ўрнак сифатида эътироф этиб, 2023/2024-йилги мавсум учун мукофот топширди.

Маълумот учун, футболчи 2013 йилнинг ёзидан бери Мадрид клубида тўп тепиб келмоқда. Ўтган мавсумда у "Лос-Бланкос" сафида жами 41 та ўйинда иштирок этиб, 6 та гол урди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию