Карвахаль "Реал"нинг режаларини бузиб ташлади

"Реал" январь ойидаёқ "Ливерпул"нинг ўнг қанот ҳимоячиси Трент Александер-Арнольдни сотиб олиши мумкин. Чунки мадридликларга жиддий жароҳат олган Даниэль Карвахалнинг ўрнини эгаллаш учун муносиб футболчи керак.

Sport.es нашрининг маълум қилишича, "қироллик клуби"нинг дастлабки режаси ёзда "Ливерпуль" билан шартномаси тугайдиган англиялик футболчи билан қишда дастлабки келишувга эришиб, мавсум якунлангач уни текинга қўлга киритиш эди. Бироқ Карвахалнинг кутилмаган жароҳати “Реал”нинг бу режаларини бузиб ташлади. Энди Мадрид клуби Александр-Арнольд трансфери борасида мерсисайдликлар билан музокара ўтказишга ва маълум миқдорда пул тўлашига тўғри келади.

Эслатиб ўтамиз, кеча Ла Лиганинг 9-турида “Вильярреал”га қарши баҳсда тиззасидан жиддий жароҳат олди ва мавсум якунигача сафдан чиқди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!