Касильяс Франция чемпионатига йўл олиши мумкин
Ads

“Порту” клуби дарвозабони Икер Касильяс жамоасини яна алмаштириши мумкин. Ҳозирда испаниялик футболчига Франциянинг “Марсель” клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Айниқса, клуб янги спорт директории Андони Субисаррета уни Францияга олиб келмоқчи.

35 ёшли посбоннинг “Порту” билан тузган амалдаги шартномаси 2018 йилда якунига етади. Аввалроқ, Касильясга шунингдек, бир нечта испан жамоалари ҳам қизиқиш билдирган.

iker_casillas_real_madrid

Эслатиб ўтамиз, Касильяс 1999-2015 йилларда “Реал” шафарини ҳимоя қилган.