Каталония қаҳрамони ўз исмини мамлакат бўйлаб оммалаштирмоқда

Хужумчи Лео Месси "Барселона" сафида 2004 йилда дебют ўйинини ўтказганди. Шу йили Каталонияда туғилган янги чақалоқларнинг 11 тасига Лео исми қўйилди.

AS нашри хабарига кўра, ҳар йили ушбу кўрсаткич ошиб бормоқда. 2019 йилнинг ўзида 500 дан зиёд чақалоққа Лео исми берилди. 

Таъкидланишича, ушбу исм энг кўп қўйилаётган исмлар рўйхатида иккинчи ўринда қайд этилган.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!