Яқинда Ўзбекистон миллий терма жамоаси навбатдаги ўртоқлик учрашувини сафарда Грузияга қарши ўтказганидан хабардорсиз. Мазкур ўйинда вакилларимиз ўз дарвозасидан ўтказиб юборилган ягона гол эвазига мағлуб бўлди.

Ушбу учрашув борасида албатта ўзига яраша фикр ва мулоҳазалар билдирилиши табиий. Шулардан келиб чиқиб, кўзга кўринган мутахассислардан бири Дилшод Нуралиев Sports.uz учун терма жамоамизнинг Грузияга қарши ўйини ва яна бошқа жиҳатлар ҳақида муносабатини айтди. 

- Грузия Ўзбекистонга қарши ўйнашдан олдин Швецияга қарши майдонга тушди ва бу рақибни 2:0 ҳисобида ютди, - дея гап бошлади мутахассис. - Терма жамоамизга қарши учрашувда грузияликлар аралаш таркиб билан ўйнадилар. Ўша беллашувда футболчиларимиз қўлларидан келганича ҳаракат қилди. Барибир бу Европа жамоаси бўлгани сабабли ўйинчиларининг ўйин савияси кучлироқлиги кўриниб турди. Аммо бизнинг таркибимиз ҳам анча ёшарди. Катанец кўпроқ ёшларга эътибор беряпти. Чунки кейинги жаҳон чемпионати саралашида асосан ёшларга таянилса керак. Тайёргарлигимиз тўғри кетяпти. Чемпионатимизда ўйнаётган футболчиларга эътиборни оширавериш керак ва шу билан бирга Суперлигамизнинг савиясини кўтаришимиз керак. Ана шунда яхшироқ ўйинчилар етишиб чиқади. Ҳадеб хорижлик футболчиларга таяниб қолинса, бу ҳам тўғри бўлмайди. Легионерларимиз ўз клубларида ҳар хил вазиятда бўлади, кимдир жароҳат олиши мумкин, турли ҳолатлар бўлади. Лекин кўряпмизки, Катанец терма жамоага бир қанча ёш футболчиларни жалб қиляпти. Чемпионатимиз савиясини оширса терма жамоамизга фойда бўлади. Масалан, талабга жавоб берадиган майдонларда ўйнашимиз керак. Октябрь ойи келиши билан  бизда майдонлар муаммоси пайдо бўлади.

грузия

- Сречко Катанец Европадан келган, тажрибали мураббий. Ҳозир футболчиларимизни ўрганяпти. Дарҳол ундан ўртоқлик учрашувларида натижа беради, деб ўйлаш нотўғри. Мураббий тезроқ 14-15 нафар футболчидан иборат жамоа негизини танлаб олиши керак. Бунда ўзимизни мураббийлар ҳам кўмаклашиши лозим. Ўша ўзи танлаб олган футболчиларга қараб ўйинни шакллантириши керак. У ўз ўйин услубини йўлга қўя олади. Фақат иложи борича ўзимизни чемпионатдаги ўйинчиларга таянса, тўғри бўлади, деб ўйлайман. Хориждан келаётган ўйинчиларимиз, масалан Достон Турсунов жароҳат олиб қолди. Легионерларимизга суянадиган бўлса, улар қандай ҳолатда қайтишини билмаймиз. Турсунов туппа-тузук келганди, аммо машғулотда жароҳат олди. Балки организми чарчагандир ёки тикланиш жараёнини тўғри қилмаган бўлиши мумкин. Шу сабабдан Суперлигадаги ўйинчиларга ҳам эътибор қаратавериш керак.

грузия1

- Ҳозирча терма жамоамиз ўйинида катта янгилик сезилмаяпти. Лекин мени кўрганим шуки, биринчи навбатда жамоа ўйинида тартиб пайдо бўлди. Ҳали қиқса фурсат ичида катта ўзгариш кўзга ташланмади. Фақат ҳар бир ўйинчи ўз позициясида берилган кўрсатмаларни бажаришга ҳаракат қиляпти. Лекин мураббийни қўлидан келади ёки келмайди, буни вақт кўрсатади. Айтяпман-ку, Ўзбекистон чемпионатининг савиясини оширишимиз лозим. Мураббийлар ҳам иқтидорли ёшларга ўйин амалиётларини бериши мақсадга мувофиқ. “Пахтакор”да яхши савиядаги ёшлар етишиб чиқяпти. “Насаф”да ҳам бор. Барибир вақти келиб терма жамоа негизи шу жамоаларнинг тарбияланувчилари ташкил қилади. Катанец футболчилар билан янада кўпроқ йиғинлар ўтказса, ўйлаганларини, фикрларини етказиб бериши осонроқ бўлади. Европада ўйинчилар юқори савиядаги чемпионатларда тўп сургани учун улар доим тайёр ҳолатда бўлади. Шунинг учун у ердаги терма жамоалар қисқа муддатли йиғинларга тўпланади. Бизда эса вазият бошқачароқ. Катанецга машғулотлар учун кўпроқ йиғинлар ташкил қилиб берсак тўғрироқ бўлса керак.

грузия2

- Олдин ҳужумчимиз йўқ дердик. Максим Шацких, Жаъфар Ирисметов, Улуғбек Бақоев каби футболчилардан кейин бизда ҳужум чизиғимиз пасайиб кетганди. Энди эса ҳимоя чизиғимиз...Аслида уларни кучсиз, деб бўлмайди. Фақат жаҳон миқёсидаги талабга жавоб бермайдилар. Ўзимизни чемпионатимизга мослашишган. Бу мени фикрим. Иордания билан учрашувда аҳамият берган бўлсангиз, рақиб тезкор ҳужумга ўтиб кетаётганида ҳимоячиларимиз улгурмай қолди. Позицион ҳужумларда ҳам ҳимояда хато қиляпмиз. Буларнинг бари чемпионатимиз савиясини талабга жавоб бермаслигидандир. Катанец тўғри айтган, ҳимоя чизиғимизда муаммолар кўп. Ҳожиакбар Алижонов, Фаррух Сайфиев, Ислом Қобилов, умуман ҳаммаси ўз клубида лидер. Барибир халқаро майдонда тажриба етишмай қоляпти. Биз Катанецга ёрдам беришимиз керак. Хориждан келган, менталитетимизни ҳали яхши билмайди. Ёнида туриб, унга кўмаклашишимиз даркор. Миллий терма жамоамиз жаҳон чемпионатига чиқса, эътибор янада кучаяди, - дейди Дилшод Нуралиев.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Shaymardonov Nurbek Nasimovich
20/11/2021 02:40
Birinchi urunga poliyani tahlash. narmalni poliya kam. eng kulgulisi. PFL yilni boshiga aytdi stadiyona poliya talapka javob bermasa boshqa poliya utkaziladi dedi. Mashal yilni boshiga qarshi kelib uynadi Nasafni poliyasiga. lekin. hozir mana yana ayrim poliyala rasvo lekin PFL yuq. qanun bulmaganidan keyin fudbol buladi. ertaga Nasaf Sugdiyonaga poliyasiga uyinni bor. endi tasafur qilib kuravering. 24chiga Nasaf yana bitta muhim uyin kutmoqda kubik Uyin AGMK bilan. bachala miyasiga endi ertaga u poliyaga nima bulsa ham jarohat olmay degan fikr buladi. birinchidan kubik uyinni. ikkinchidan hamma malum Nasaf uyinchilari yosh uzini karirasi uchun ham jarohatdan qurqadi. chunki ayrimlari MTJ uyinchilari. qolganlari ham Nazardaki uyinchila. qisqasi. PFL. SALOM.