Катанец ёрдамчиси: "Иссиқ ҳам жамоанинг ҳар бир аъзосига таъсир ўтказмасдан қолмади"

"CAFA Nation's Cup" турнири гуруҳ босқичидан ўрин олган ўйинда Ўзбекистон терма жамоаси Туркманистонни ишончли 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Мазкур учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида Ўзбекистон термаси ёрдамчи мураббийи  Владо Радманович иштирок этди. 

"Биринчи навбатда, Катанецда муаммо борлиги ҳақида гапирмоқчиман. Унинг кетишига аниқ нима сабаб эканини билмадим. Балки оилавий, балки соғлиқ билан боғлиқ муаммо бўлгандир. 

Ўйин ҳақида гапирадиган бўлсам, биз гол уриб олишимиз муҳим эди. Биринчи таймда буни эплай олмадик. Аммо иккинчи бўлимда ўзгаришлар сабаб мақсадимизга етишдик. 

Бундай турнирлар пайтида кўплаб ўйин ўтказишга тўғри келади. Бу ўйланганидек осон эмас. Айниқса, ҳозирги шароитда. Иссиқ ҳам жамоанинг ҳар бир аъзосига таъсир ўтказмасдан қолмади. 

Аббос ва Абдуқодир каби футболчиларга имкон берилиши керак. Уларда салоҳият борлиги яққол кўриниб турибди. Кейинги ўйинларда уларга яна имкон яратишни мақсад қилганмиз. 

Бугун таркибда кўплаб ўзгаришларга қўл урдик. Бу Катанец билан биргаликда қилинган қарорлар мажмуи эди", - деди мутахассис.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!