Катар "ЖЧ-2026"даги дурангдан сўнг ФИФА рейтингида Ўзбекистонни ортда қолдирди
Жаҳон чемпионатининг 1-тур доирасида Қатар Швейцарияга қарши баҳс олиб борди. Осиё қитъаси вакиллари сўнгги дақиқаларда гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолди — 1:1.
Мазкур натижадан сўнг Қатар ФИФА рейтингида 6 поғона юқорилаб, 50-ўринга чиқди. Шу тариқа, Хулиан Лопетеги шогирдлари Ўзбекистонни ҳам ортда қолдирди. Айни пайтда “Оқ бўрилар” 51-ўринни эгаллаб турибди.
ФИФА формуласига кўра, кучли рақибга қарши қониқарли натижа рейтинг ўсишига сабаб бўлади. Одатда бу тахминан +3 дан +10 ФИФА рейтинги балли атрофида ўзгаради.
Маълумот учун, Швейцария ФИФА рейтингида 19-ўринда туради.

Фикрлар