Катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати бошланди

Бугун Сирдарёнинг Гулистон шаҳрида таэквондо бўйича катталар ўртасидаги 2019 йилги Ўзбекистон чемпионати бошланди.

Дастлабки кунги баҳсларда қиз болалар 3та (-57, -62, -67), ўғил болалар 5та (-54, -58, -63, -80, -87) вазн тоифасида ғолиблик учун кураш олиб боришмоқда.

Ўзбекистон чемпионати 26 декабрга қадар давом этади.

Манба: Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!