Кайседо "Челси"да қолмоқчи, ПСЖга ўтишни истамаяпти
Лондоннинг "Челси" клуби ярим ҳимоячиси Мойсес Кайседо ёзги трансферлар ойнасида жамоасини ўзгартириши мумкин.
"Football365" хабарига кўра, эквадорлик футболчига Франциянинг ПСЖ клуби қизиқиш билдирмоқда. Бироқ манбанинг маълум қилишича, Кайседо Париж грандига ўтишни истамаяпти ва фаолиятини "аристократлар"да давом эттириш ниятида.
24 ёшли ярим ҳимоячи "Челси" сафида 2023 йил августидан буён тўп суриб келмоқда. Унинг трансфер қиймати 110 миллион еврога баҳоланмоқда.
Жорий Англия Премьер-лигаси мавсумида Кайседо 29 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар