Каземиро ёки Казимиро?
“Реал” ярим ҳимоячиси Каземиро унинг фамилияси аслида Каземиро эмас, балки Казимиро эканини айтди.
“Менинг фамилиям аслида Казимиро эканини аксарият одам билмайди. Онамнинг фамилияси шундай ёзилган. Шунчаки, бир марта Бразилиядаги ўйинда мени Каземиро, деб айтишган. Ўша куни мен ажойиб ўйин кўрсатдим. Шундан сўнг, одамлар менинг фамилиямни “е” ҳарфи билан айтишларига эътибор қаратмасликка қарор қилдим”, - деди бразилиялик футболчи.
Каземиро “Реал” сафида 2013 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида “қироллик клуби”да жами 244 та ўйинда майдонга тушди ва 23 та гол ҳамда 18 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Фикрлар