Каземирога икки машҳур клуб даъвогар
“Манчестер Юнайтед”да энг катта маош олаётган бразилиялик ярим ҳимоячи Каземиро мавсум охирида жамоани тарк этади ва унинг олдида янги вариантлар чиқмоқда.
Журналист Экрем Конур ўз ижтимоий тармоқларида хабар беришича, Каземирога ҳозирнинг ўзида икки номдор клубдар чорлов бўляпти.
Биринчи навбатда, Бразилиянинг “Сан-Паулу” клуби ўзи тарбиялаган футболчини ортга қайтаришга қарор қилган. Шунингдек, АҚШнинг “Интер Майами” клуби ҳам 33 ёшли чарм тўп устаси билан ҳамкорлик қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Каземиро 2013 йилнинг бошида “Реал” академияси ҳисобланган “Кастилья”га ижарага таклиф этилган ва ярим мавсумдан кейин “Қироллик клуби” уни 6 миллион еврога тўлиқ трансфер қилган эди.
2014 йилнинг ёзида “Реал” Каземирони 7,5 миллион еврога “Порту”га сотиб юборди ва бир йилдан кейин икки баравар қимматига ярим ҳимоячини яна Мадридга қайтарди. Шу тариқа, Каземиро 2022 йилнинг ёзига испан грандида фаолият юритди.
“Манчестер Юнайтед” моҳир таянч ярим ҳимоячини олиш учун мадридликларга 71 миллион еврога яқин бадал пули тўлаган.
Фикрлар