"Манчестер Юнайтед" футболчиси Каземиро фаолиятини Осиё қитъасида давом эттириши мумкин. Унга Саудия Арабистонининг биратўла 4 клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда. 

Маълум бўлишича, ярим ҳимоячининг ўзи ҳам Манчестердан кетишга қарши эмас. Қўшимчасига, Саудиядаги юқори маош Каземирони кетишига кучлироқ таъсир ўтказиши кутилмоқда. 

Маълумот ўрнида, бразилиялик иқтидор соҳиби жорий мавсум АПЛнинг 12 ўйинида биттадан гол ва ассист қайд этишга муваффақ бўлди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!