Кеча "Бунёдкор" билан шартнома имзолаган Илёс Зейтуллаев бугун кетди...ми?
Ўзбекистонлик собиқ футболчи Илёс Зейтуллаев кеча “Бунёдкор” клубида иш бошлаганди.
Бу борада клуб матбуот хизмати хабар бериб, Зейтуллаев билан шартнома имзоланганини тасдиқлаган ҳолда уни ёрдамчи мураббий сифатида иш бошлаганини маълум қилиб ўтганди. Бироқ бугун бошқача хабар чиқиб қолди.
Яъни, Sports.uz сайтига маълум бўлишича, кеча “Бунёдкор” билан шартнома имзолаган Зейтуллаев бугун клубдан кетган. Бунинг сабаби ҳозирча тўлиқ очиқланмаган ва бу борада клуб ҳам ҳали расмий маълумот бергани йўқ.
У чиндан ҳам келдию, кетдими? Воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз.
Фикрлар