Кеча Холанд, бугун эса Мбаппе...
Чемпионлар лигаси чорак финалидан ўрин олган ПСЖ - "Барселона" учрашувида Испания клуби 2:3 ҳисобида зафар қучди. Ўйинда Рафинья дубль қилган бўлса, Кристенсен ўз ҳисобига битта гол ёздириб қўйди. Шунингдек, Дембеле ва Витинья жавоб қайтарди.
Мазкур баҳсда энг кўп ҳодисалардан бири бу Мбаппенинг катта саҳнага чиқиши эди, лекин уни бугун майдондан топиб бўлмади. Ҳужумчи дарвоза томон битта ҳам зарба йўллагани йўқ, иккита зарбасига блок қўйилди, 1 та муваффақиятли дриблинг ишлатди, 10 та дуелдан 2 тасида ғолиб чиқди холос. Мақтана оладиган нарсаси бу 23 марта шерикларига аниқ пас бергани бўлди.
Чемпионлар лигаси яна бир чорак финал ўйини "Реал" - "Манчестер Сити" баҳсида Холанд шундай ҳолатга дуч келганди.
Фикрлар