Кечаги куннинг муҳим хабарлари
Ads

Кеча сайтимизда ўзбек ва хориж спортига оид кўплаб хабарлар чоп этилди. Улар орасида сайтимиз кузатувчилари қуйидагиларни кўпроқ мутола қилишди.

Сиз кечаги кунинг муҳим хабарларини ўтказиб юборган бўлсангиз, унда бу сиз учун айни муддао.

• "Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан жамоасининг Монреалдаги машғулотларини тарк этди. Франциялик мутахассис оилавий сабабга кўра Испанияга жўнаб кетди. Унинг ўрнига эса "қаймоқранглилар"ни вақтинча Давид Беттони бошқариб туради. Зидан "Реал"нинг мавсум олдидан "Бавария"га қарши кечадиган ўйинига қадар мадридликлар сафига қайтади.

• "Атлетико" клуби ҳужумчиси Антуан Гризманн "Барселона" футболчисига айланди. Франциялик форвард каталонияликлар билан 5 йиллик битимга имзо чекди. Унинг товон пули эса 800 млн евро этиб белгиланди. 28 ёшли футболчининг трансфери "кўк-анор ранглилар"га 120 млн еврога тушди.

• Ла Лига офисида Антуан Гризманнинг вакили мадридликлар учун шартномада кўрсатилган 120 млн евро товон пулини тўлаган эди. 28 ёшли форварднинг трансфери 1 июлдан эътиборан 200 млн евродан 120 млн еврога қадар қисқарганди. "Атлетико" вакиллари эса каталонияликлар футболчи билан 1 июль санасига қадар келишувга эришганликларини ва шу боис 200 млн евро тўланиши лозимлигини иддао қилишмоқда. Шунинг учун мадридликлар судга мурожаат қилишмоқчи.

• Рио Олимпиадаси чемпиони Шаҳобиддин Зоиров Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида профессионал рингдаги учинчи жангини ўтказди. 4 раундга мўлжалланган рейтинг жангида ҳамюртимиз ҳиндистонлик Сандиб Сингҳ Баттини очколар ҳисобига кўра мағлуб этди.

• Биринчи давра якунланганидан кейин беш кунлик қисқа таътилга чиққан "Сўғдиёна" жамоаси тайёргарликни бошлади. Жамоа ўз қароргохида йиғилди ва ўқув-машғулотларга киришди. Жиззахликлар 18 июли куни назорат-синов баҳси ўтказади, спаринг рақиб эса "Андижон".

• Англиянинг Лондон шаҳрида ўтаётган "Катта дубулға" туркумига кирувчи "Уимблдон" турнирида ярим финал баҳслари ўтказилмоқда. Шундай маъсулиятли паллада аргентиналик теннисчи Гвидо Пельянинг севгилиси Стефани Демнер Рожер Федерерга яхши кўришини айтди.