Кечаги ўйинда Элдор Шомуродовдан фақат бир жамоадоши кўп балл олди

  • 04 Mar 12:16
  • Javokhir Azimov
  • 3
  • Football
CHERY AUTO

Элдор Шомуродов ҳаракат қилаётган "Женоа" клуби Италия А Серияси 25-туридан ўрин олган учрашувни "Сампдория"га қарши ўтказди. "Луижи Феррарис" стадионида бўлиб ўтган баҳс 1:1 ҳисобида якунланди.

Tecno

Мезбонларнинг голига Заппакоста муаллифлик қилган бўлса, меҳмонлар вакили Лоренцо Тонелли ҳисобни тенглаштирди. Ўйин якунига қадар дарвозаларга бошқа тўп киритилмади.

Легионеримиз учрашувни асосий таркибда бошлади ва 82 дақиқа ҳаракат қилди. Италиянинг машҳур "La Gazette dello Sport" нашри ҳамюртимизнинг майдондаги ҳаракатларини 6,5 баллга баҳолади. Ушбу кўрсаткич бўйича у жамоадошлари орасида фақат Заппакостадан ортда қолди, холос.

IMG_20210304_120944_399

Comments

You must be logged in to commet!
kenjebaev
04/03/2021 17:26
Бу расмдаги матнларни микроскопда ўқиш керакми?
&
jobirxon
04/03/2021 17:42
ELDOR KUCHLIDA
&
jobirxon
04/03/2021 17:42
ELDORGA OMAD TILAYMAN ALBATTA UNDAN KOPROQ GOL KUTAMIZ