Келаси мавсумда "Интер"нинг сардори ўзгаради
"Интер" ҳужумчиси Лаутаро Мартинес келаси мавсумда сардорлик боғичига асосий номзод ҳисобланади.
Миланнинг "Интер" клуби марказий ҳимоячиси Милан Шкриньяр ёзда эркин агент сифатида ПСЖга ўтишини олдиндан келишиб олгани учун сардорликдан маҳрум қилинди.
"Нерадзуррилар"нинг сўнгги 3 та ўйинида Мартинес жамоа сардори сифатида майдонга тушди. Аргентиналик ҳужумчи барча даъвогарлар орасида жамоа учун энг кўп ўйин ўтказган.
"La Gazzetta dello Sport" нашри хабарига кўра, келаси мавсумдан вазият ўзгариши мумкин. Клуб 25 ёшли ҳужумчининг етакчилик фазилатларидан қониқиш ҳосил қилади ва шу боис Лаутаро жамоанинг янги сардори бўлади.
Лаутаро "Интер" сафида 2018 йилдан бери тўп тепади. У миланликлар сафида 212 та ўйинда иштирок этиб, 89 та гол урган.
Фикрлар