Кессьени "Барселона"га сиғдиришмаяпти
"Барселона" ярим ҳимоячиси Франк Кессье қишки трансферлар ойнасида жамоа лагерини тарк этиши мумкин.
Аввалроқ футболчининг агенти Италияга қайтиш ҳақидаги миш-мишларни рад этиб, Франкнинг каталонияликлар сафида бахтли эканини таъкидлаганди. Шунга қарамай, 25 ёшли ивуарлик футболчининг Каталония клубини тарк этиш эҳтимоли жуда юқорилигича қоляпти ва уни сотиб олмоқчи бўлган клублар рўйхати кўпаймоқда.
Жумладан, "Тоттенхэм" Кессье ўйинларига бефарқ эмас. Футболчи ёзги трансфер ойнасида "Барселона" сафига текинга келиб қўшилганди. Бунгача Франк "Милан"да тўп тепган ва 2021/2022 йилги мавсумда Италия чемпионига айланган.
Фикрлар