
Кевин Андерсон ҳам иккинчи даврада
ЖАР шарафини АТР теннис мусобақаларида муносиб ҳимоя қилаётган Кевин Андерсон "Уимблдон" мусобақасининг биринчи даврасидан муносиб тарзда ўтиб олди.
Кевин ушбу босқичда франциялик Пьер-Юге Эрберга қарши кортга чиқди. Кескин ва муросасиз ўтган ўйинда ЖАР вакили 6:3, 6:4, 6:2 ҳисобида зафар қучди.
Шу тариқа Андерсон Лондон шаҳрида ўтаётган мусобақанинг иккинчи даврасида сербиялик Янко Типсаревич, ёки япониялик Ёсихито Нисиокига қарши кортга чиқади.
Фикрлар