Кевин де Брёйне иккинчи ўринга чиқди, лекин пешқадамга етолмайди

“Манчестер Сити”нинг 32 ёшли плеймейкери Кевин де Брюйне “Тоттенхэм”га қарши ўткаўилган учрашувда жамоадоши Эрлинг Холанднинг биринчи голига ассистентлик қилди.

Бельгиялик футболчи учун бу Англия Премьер-лигасидаги 112-голли пас сифатида қайд этилди.

Кевин де Брюйне бу кўрсаткич бўйича иккинчи ўринга кўтарилиб олди. Премьер-лиганинг энг зўр ассистентлари учлиги қуйидагича кўриниш ҳосил қилди:

Райан Гиггз (“Манчестер Юнайтед”) — 162 та ассист

Кевин Де Брейне (“Манчестер Сити”) — 112  та ассист

Сеск Фабрегас (“Арсенал”) — 111  та ассист

Кевин де Брюйне “шаҳарликлар сафида 2015 йилдан бери ўйнаб келмоқда. Бу вақт мобайнида плеймейкер барча турнирларда 378 та учрашувда қатнашиб, 102 та гол ва 168 та ассист муаллифи бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!