
Кевин де Брюйне келажаги борасидаги вазият ҳали ҳам ноаниқ
Мавсум сўнггида "Манчестер Сити"ни тарк этиши аниқ бўлиб улгурган Кевин де Брюйненинг кейинги жамоаси ҳали ҳамон номаълумлигича қолмоқда.
Фабрицио Романо маълумотига кўра, Лионель Месси ўйнайдиган "Интер Майами", "Челси" ва Италиянинг "Комо" жамоалари белгиялик ярим ҳимоячи билан музокара олиб бормаяпти. Ҳозирча де Брюйне олдида фақат "Чикаго Файр" клубидан 10 кун аввал берилган таклиф мавжуд.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Кевин де Брюйне мавсум охирида "Манчестер Сити"ни тарк этиши ҳақида хабар берилган эди.
Фикрлар