Кевин де Брюйне: "Нима бўлаётганини тушуна олмаяпман"
Кевин де Брюйне Франциядан учралган мағлубиятдан сўнг Бельгия футболчиларини танқид қилди.
“Нима хато бўлганини аниқ айта олмайман. Танаффусда жамоа билан гаплашдим ва буни матбуотда такрорлай олмайман. Лекин биз ҳар томонлама яхшироқ бўлишимиз керак. Агар биз интилаётган стандарт энг яхши бўлиш бўлсаю, лекин биз энди бу даражага этиш учун этарли даражада яхши футбол кўрсатмасак, унда биз бор кучимизни сарфламаётган бўламиз. Агар буни ҳам қилмасангиз, ҳаммаси тугаган бўлади.
Тан оламанки, биз 2018 йилдагидек эмасмиз. Биз ҳимояда жуда мустаҳкаммиз. Лекин гап унда эмас, гап ўз вазифаларини бажармаётган баъзи йигитларда", - деди "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси ВТМ нашрига берган интервьюсида.
Фикрлар