“Манчестер Сити” муваффақиятларида катта роль ўйнаб келган плеймейкер Кевин де Брюйне бундан кейин жамоага керак бўлмай қолган кўринади.

Бельгиялик футболчининг “шаҳарликлар” билан шартномаси 2025 йилнинг ёзида тугайди.

Transfer News Live нашрининг маълум қилишича, “Манчестер Сити” мутасаддилари 32 ёшли футболчини жамоада олиб қолиш учун ҳаракат қилмайди. Клуб хўжайинлари Кевинга янги шартнома таклиф қилмоқчи эмас.

Кевин де Брюйни манчестерликлар сафида 2015 йилдан бери тўп тепиб келмоқда. Ҳозиргача 382 та учрашувда қатнашган ярим ҳимоячи 102 та гол ва 170 та ассист муаллифи бўлган.

Трансфер мутахассислари Кевин де Брюйне фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириб, молиявий аҳволини яхшилаб олишни режалаштираётганини таъкидламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!