Кевин Де Брёйнени Туркияга жўнатишмоқчи

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Туркиянинг машҳур «Галатасарой» клуби «Наполи» ва Бельгия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Кевин де Брёйнени ўз сафига қўшиб олиши мумкин. Ajansspor нашри хабар беришича, 34 ёшли футболчи истанбулликларга агентлар орқали таклиф қилинган.

Манбага кўра, «Галатасарой» янги мавсум олдидан таркибни кучайтириш бўйича ишларни давом эттирмоқда ва «Наполи» аъзоси бўлган Де Брёйне клубнинг эҳтимолий трансферлар рўйхатига киритилган. Футболчининг неаполликлар билан амалдаги шартномаси келаси йил ёзигача мўлжалланган.

Де Брёйне ўтган йил ёзидан буён «Наполи» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Унгача у 10 мавсум давомида «Манчестер Сити» таркибида ўйнаган. 2025/2026 йилги мавсумда бельгиялик ярим ҳимоячи А Серия ва УЕФА Чемпионлар Лигасида жами 21 ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 4 та голли пас муаллифига айланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!