Кейинги мавсумда "Барселона"нинг сардори бўлишга 5 нафар номзод бор

"Барселона" мухлислари Марк-Андре тер Штегенни жамоа сардори бўлишини хоҳлашади.

Серхио Бускетс ва Хорди Альба мавсум якунида жамоани тарк этиши сабабли Серхио Роберто "кўк-анорранглилар"нинг янги сардори бўлиши керак. Бироқ, у мухлислар орасида машҳур эмас.

"Mundo Deportivo" нашри ўқувчиларининг фикрича, немис дарвозабони "Барселона"нинг доимий сардори бўлиши керак. Тер Штеген ҳозиргача сўровномада 47,16% овоз олган.

Иккинчи ўринда ҳимоячи Роналд Араужо, унга респондентларнинг 26,37 фоизи овоз берган. Кучли учликни Френки де Йонг (6,62%) ёпади.

Шунингдек, Серхио Роберто (6,31%) ва Роберт Левандовски (5,25%) номзодлардан бири.

Олдинроқ Левандовски ва Араухо "Барса"нинг янги сардори бўлиши мумкинлиги хабар қилинганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!