Кейн: "Агар ғалаба қозона олмасак..."

Харри Кейн Англия терма жамоаси "Евро-2024"да ғалаба қозониш ниятида эканини айтди.

"Жамоа йирик турнирда ғалаба қозонган ҳолда, мухлисларнинг ёдида қолишни истайди. Бу ғурур ва ҳурматга сазовор эканини биламиз ва бунга интилишда давом этамиз. Ғалаба қозона олмасак, ҳафсаламиз пир бўлади.

Биз миллий терма жамоа сифатида кубок қўлга киритишни хоҳлаймиз. Барчамиз қийин бўлишини биламиз, лекин бу қийинчиликларга тайёрмиз", - деди Англия терма жамоаси сардори.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!