Кейн Англиянинг Аргентинага мағлубияти сабабини айтди
Англия терма жамоаси финалга чиқиш имконини бой бериб, энди учинчи ўрин учун Францияга қарши ўйнайди.
Ҳужумчи жамоа финалга чиқиш имкониятини қўлдан бой берганидан кейин бутун таркиб жуда оғир ҳолатни бошдан кечираётганини тан олди.
- Ҳам футболчилар, ҳам мураббийлар штаби, ҳам мухлислар руҳан жуда чарчаб қолдик. Ўйиннинг катта қисмида яхши ҳаракат қилдик. Лекин ҳисобни 1:0 қила олганимиздан кейин орқа чизиққа жуда қаттиқ чекиниб қолдик, бундай даражада бу етарли эмас. Бу ергача етиб келиш учун улкан меҳнат қилдик. Йигитлар майдонда бор кучини берди, шунинг учун бундай тарзда мағлубиятни қабул қилиш жуда оғир, - дея Кейиннинг сўзларини ФИФА матбуот хизмати келтиради.
Эндиликда Англия терма жамоаси учинчи ўрин учун баҳсда Францияга қарши майдонга тушади.
Изоҳлар (0)