Кейн Чемпионлар Лигасининг янги мавсуми олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди

  • 15 сентябрь, 11:13
  • Jahongir Inomjonov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Бавария" ҳужумчиси Харри Кейн Чемпионлар Лигаси умумий босқичи бошланиши олдидан интервью берди.

Биринчи турда мюнхенликлар ўз майдонида Лондоннинг "Челси" жамоасини қабул қилади. Ўйин 17 сентябрь куни бўлиб ўтади.

- Энг кучли саккизликка кириш муҳим. Қўшимча иккита плей-офф ўйини вазиятни анча мураккаблаштириши мумкин - ўтган мавсумда бу бизнинг энг тизиқ давримиз эди. Умумий босқичда беш ёки олти ўйинда ғалаба қозониш, бир неча марта дуранг ўйнаш керак. Турнирни яхши бошлаш жуда муҳим, - деди ҳужумчи.

Чемпионлар лигасининг ўтган мавсумида "Бавария" чорак финалга қадар етиб борган, бироқ Миланнинг "Интер" жамоасига мағлуб бўлганди.

Tecno

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!