Кейн Германиядан кетишга шошилмаяпти

  • 23 сентябрь, 23:13
  • Jahongir Inomjonov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Яқинда "Бавария" жамоаси ҳужумчиси Харри Кейн Англия чемпионатига қайтиши мумкинлиги ҳақида маълумот тарқалди. Бироқ, "The Telegraph" нашрининг хабар беришича, ҳужумчи немис клубидан кетишга шошилмаяпти.

Tecno

Маълум бўлишича, Кейн оиласи Мюнхендаги ҳаётдан мамнун, футболчининг ўзи эса "Бавария"да ўйнаётганидан бахтиёр. Кейнга яқин манбалар унинг АПЛ жамоасига ўтиши мумкинлиги ҳақидаги хабарни тасдиқламади. Англия миллий терма жамоаси ҳужумчиси 2023 йил ёзида "Тоттенхэм"дан "Бавария"га ўтган эди.

Машҳур ҳужумчи "Бавария" сафида барча мусобақаларда жами 103 та ўйинда майдонга тушиб, 98 та гол урган ва 29 та голли узатма берган. Кейннинг "Бавария" билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ярмигача мўлжалланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!