Кейн: "Ҳар қачонгидан кучлиман"

  • 16 Nov 13:51
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Англия терма жамоаси ва "Бавария" клуби ҳужумчиси Харри Кейн ўзининг ҳозирги даражаси ҳақида гапирди.

Tecno

"Эҳтимол, менинг ҳозирги кундаги версиям фаолиятимдаги энг яхшисидир. Авваллари ҳам ажойиб даврлар бўлган, аммо жисмоний ва руҳий ҳолат, самарадорлик ва яна айрим омилларни инобатга оладиган бўлсак, айни вақтда ҳар қачонгидан ҳам кучлироқман. "Бавария"да ўзимни жуда қулай ҳис этяпман. Бу мавсум жуда ажойиб ўтмоқда. Якунда эса мухлисларни титуллар билан хурсанд қиламиз", - деди англиялик форвард.

Маълумот учун, 32 ёшли футболчи жорий мавсумда барча турнирларда умумий 17 та учрашувда майдонга тушиб, 23 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.

Comments

You must be logged in to commet!