Кейн: "Мураббий танловда қийналди"
Харри Кейн Англиянинг "Евро-2024" ўйинлари учун йиғилган таркиби ҳақида гапирди.
"Менимча, хозирги таркибимиз мавсумлар буйича энг зўри бўлмаса ҳам, яхшиларидан бири, дея оламан.
Бизда ақлбовар қилмайдиган ёш истеъдодлар бор. Улар қўрқмайди ва шунчаки ўйнашни хоҳлашади. Йигитлар менга турли хил саволлар беришади.
Саутгейт футболчи танлашда жуда қийналди. Сабаби, бизда жуда яхши ҳужумкор уйинчилар бор.
Аммо, шахсан мен учун бу фантастика. Мен тўпни яхши узата оладиган, гол ура оладиган, тўпни яхши назорат қила оладиган футболчилар билан ўйнашни истайман ва бизда буларнинг барчаси бор", - деди 31 ёшли форвард.
Эслатиб ўтамиз, Англия "Евро-2024" гурух бахсларида Словения, Дания ва Сербияга қарши бахс олиб боради.
Фикрлар