Кейн «Олтин тўп»ни қўлга киритиш имконияти ҳақида гапирди
«Бавария» ва Англия миллий жамоаси ҳужумчиси Гарри Кейн «Олтин тўп» учун овоз беришда ғолиб чиқиши мумкинлиги ҳақида фикр билдирди.
«Менимча, ҳар бир футболчи дунёдаги энг яхши футболчи бўлишни истайди. Барча бу совринлар орқали эътироф этилиш — энг ёқимли туйғулардан бири», — дея Кейннинг сўзларини журналист Фабрицио Романо келтирди.
33 ёшли Кейн жорий мавсумда барча турнирларда 7 та учрашувда иштирок этиб, 6 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.
2025/26 йилги мавсум якунлари бўйича «Олтин тўп»ни топшириш маросими 26 октябрь куни Лондонда бўлиб ўтади. Қайд этиш жоиз, Кейн мазкур совриннинг асосий даъвогарларидан бири ҳисобланади.

Фикрлар